“Камолот стипендияси” – 2014
Toshkent islom universiteti bitiruvchilariҲозирги кунда бутун дунё давлатларининг, ва шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ҳам ёшларга нисбатан қаратилган эътибори жуда катта. Бу борада уларнинг нафақат манавий-марифий, балки интеллектуал салохиятини ҳам юксалтириш ва уларни тегишлича рағбатлантириш кўзда тутилади. Зотан, давлатимиз раҳбари И.Каримов алоҳида таъкидлаганидек, бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкин. Шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, иқтидорли ва изланувчан ёшларимиз фикрларини амалга ошириш ва уларни қўллаб қувватлаш мақсадида турли имконият ва шароитлар яратилмоқда. Булар қаторида талабалар учун бағишланган “Камолот” ЁИҲнинг “Камолот стипендияси” – 2014 дастурини яққол мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.
Шу йилнинг 18 декабрида “Ёшлар ижодиёт саройи”да Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кабул килинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида 55 нафар “Камолот стипендияси” совриндорлари тантанали равишда тақдирланишди. Шу жумладан, Тошкент ислом университетининг 4-босқич талабаси, юқорида айтиб ўтилган стипендия совриндори бўлди. Фотима Халилова ўз лойиҳасининг мазмун ва мохияти билан ажралиб турди. Бунда у “Камолот” ЁИҲ Тошкент ислом университети бошланғич ташкилоти қошида ҳайрия фонди ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Фонд кам таъмилланган ва боқувчисини йўқотган болаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатади. Бу ғояни амалиётда хам қўллагани хақиқатдан ҳам таърифга сазовор.
Шу каби стирендиялар талабаларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирибгина қолмай, уларни кераклича рағбатлантиради. Уларда енг асосий мақсад шундаки, бундай лойиҳалар Республикамиз талабаларининг амалга ошиши қийин бўлаётган инновацион фикр ва мулоҳазаларини реал ҳаётга татбиқ етади ва юртимизнинг ёрқин келажагида муҳим пойдевор бўлиб қолади.
Қўшимча маълумот сифатида қуйидаги сонларни кўрсатиб ўтиш мумкин: «Камолот” стипендияси 2002 йилдан буён ўтказиб келинаётган бўлиб, ўтган йили танловга жами 600га яқин аризалар келиб тушган, шулардан 60 нафари стипендияга муносиб номзод деб топилган эди.
Тошкент ислом университети талабаси
Йўлдошева Эъзозахон