avatar
Куч
2323.32
Рейтинг
+900.50

''Kamolot'' YIH TIU BT

Мақолалар

Dunyodagi eng katta paradlar

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
HARBIY PARADLAR KO’PLAB MAMLAKATLARDA O’TKAZILADI. bIROQ HARBIY TEXNIKALAR HAMMA YERDA HAM QO’LLANILAVERILMAYDI. aYRIM PARADLAR HATTOKI HARBIYLAR MARSHI BILAN KIFOYALANADI.
Rossiya
1995-yildan beri Rossiyada har yili 9-may kuni G’alaba kunida paradlar o’tkaziladi. Bu sanagacha paradlar 4 marta o’tkazilgan edi. 2015-yil G’alabaning 70 yilligi munosabati bilan bayram keng miqyosda nishonlandi va bu Rossiya tarixidagi eng hashamatli parad bo’ldi. Bu paradda 15000 harbiy ishtirok etdi. Harbiylar Moskva yaqinidagi Alabino poligonida tayyorgarlik ko’rdilar.
Fransiya
Fransiya harbiylarining paradi har yili Bastiliya ishg’ol etilgan kunda o’tkaziladi. Bu paradda bir necha ming kishi 10 ta samolyot va vertolyot ,yuzlab harbiy texnikalar ishtirokida bo’lib o’tadi. Bu pardda o’nlab boshqa davlatlarning armiyalari ham ishtirok etadi.
 

“Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси бошланди

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Бугунги кунда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ёшларни маънавиятини ошириш мақсадида кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Буларга мисол қилиб кўплаб тадбирлар ва лойиҳаларни атиш мумкин. Айнан мана шундай лойиҳалардани бири “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси бўлиб, ушбу лойиҳа жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, Тошкент ислом университети бошланғич ташкилот ташаббуси билан университетда ўтказила бошлади.  

“Эртанги кун бизники, марра бизники!”

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
2015 йил 23 ноябрда Тошкент ислом университетида “Халқаро талабалар куни” муносабати билан “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида ўтказилган қатор лойиҳа ва акцияларни якунловчи байрам тадбири ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” мусобақасибўлиб ўтди. Унда                1-босқич талабаларидан ташкил топган 5 та жамоа иштирок этдилар. Бир-биридан қизиқарли ва кулгули чиқишлар талабаларни ва ҳакамлар ҳайъатини олқишларига сазовор бўлди.

Кексалар эъзози- саодат калити

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Мустақиллигимизнинг илк йилларидаёқ юртимизда инсонга ғамхўрлик кўрсатиш олий қадриятга айланди. Унинг саломатлигини асраб-авайлаш, бахтли болалик ва ёшликни таъминлаш, шу асосда ҳамюртларимизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари, касб-ҳунар ва ижодда ўзини кўрсатишлари учун барча шарт-шароит яратилди. Шуларга уйғун тарзда истиқлол кексаларнинг ҳаётини ҳам бахту саодатга тўлдирди.

Талабалик олтин даврим

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
 
  Талабалик инсоннинг мустақил ҳаётга қўйган илк қадамидир. Бу даврда мустақил ҳаётга бўлган қизиқувчанлик ҳамда соддадиллик уйғунлашуви умрнинг янги бир қизиқарли босқичини  ҳосил қилади.

Тошкент ислом университетида шахмат бўйича университет биринчилиги старт олди!

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида ҳар томонлама тарбиялаш, уларни соғлом турмуш тарзига янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида 2015 йил 26 октябрда Тошкент ислом университетида шахмат мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада устоз-мураббийлар, талаба ёшлар фаол иштирок этишмоқда. Ушбу мусобақа университетнинг Табиий фанлар кафедраси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилаётган бўлиб, бундай мусобақаларни ҳар йили ўтказиш мазкур ўқув даргоҳида одат тусига айланиб бормоқда.

Тошкент ислом университетида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбири ўтказилди

Блог им. kamolot1
    2015 йил 30 сентябрда Тошкент ислом университетида 1 октябрь  — Ўқитувчи  ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбир  “Камолот” ёшлар ижтимоий ташкилотининг университет бошланғич ташкилоти етакчи ва фаоллари томонидан ташкил этилди.Мажлислар зали байрамона тарзда безатилди. Устоз ва мураббийлар учун атрофи анвойи гуллар билан безатилган қизил йўлка ташкил этилгани эътиборга сазовор бўлди.

Oliy ta’lim muassasalaridagi boshlang’ich tashkilot yetakchilarining III respublika forumi

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Joriy yilning 4-15-avgust kunlari Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz tumanida joylashgan so’lim «Lochin» oromgohda Harakatning oliy ta’lim muassasalaridagi boshlang’ich tashkilot yetakchilarining III respublika forumi bo'lib o'tdi.
 
Oromgohning go’zal tabiati, musaffo havosi ishtirokchilarga yuqori kayfiyat  ulashdi. Bu ko’tarinkilik ularga yanada ko’proq shijoat bag'ishladi.
 
Ushbu forumda Respublikamizdan Harakatning 80 nafar yetakchilari qatnashdilar.
Forum doirasida yetakchilar uchun malakali ustozlar tomonidan mahorat darslari tashkil etildi.
Ushbu forumning yana bir ahamiyatli tomoni forum doirasida yetakchilar nafaqat o'zlariga kerak bo'lgan bilimlarni oldilar, shu bilan birgalikda ular Respublikadagi barcha oliy ta'lim muassasalardagi boshlang'ich tashkilot uchun yaratilgan sharoitlar, boshlang'ich tashkilotlar tomonidan amalga oshirilayotgan loyihalar, tanlovlar haqida fikr almashib qaytdilar.

Siz sog‘lom turmush tarzi tarafdorimisiz? Unday bo‘lsa, siz, bizga qo‘shiling!

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Siz sog‘lom turmush tarzi tarafdorimisiz? Unday bo‘lsa, siz, bizga qo‘shiling!Siz sog‘lom turmush tarzi tarafdorimisiz? Unday bo‘lsa, siz, bizga qo‘shiling! 
Yoshlar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini targ‘ib qilish, ularni ommaviy sport turlariga keng jalb etish maqsadida «Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati Toshkent shahar Kengashi havaskor velosportchi yoshlarni navbatdagi VIII an’anaviy „Kamolot-Tur” milliy yoshlar velomarafoniga taklif etadi. Velomarafonda havaskor barcha qatnashish istagida bo‘lgan yoshlar va ularning ota-onalari ishtirok etishlari mumkin.
Musobaqaning tuman bosqichlari 26-avgustdan 5-sentyabr kuniga qadar, Toshkent shahar bosqichi 10-sentyabr kuni, soat 10:00da “Paxtakor” markaziy o‘yingohida o‘tkaziladi. 
 
Unutmang musobaqada g‘oliblik emas, asosiysi ishtirok etishdir!

“Ёзни “Камолот” билан!”

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
“Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар Васийлик Кенгашининг 2015 йил 19 майдаги 04-344-сонли “Ёзни “Камолот” билан!” лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги дастури ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 11 майдаги “Ёзги таътил даврида вояга етмаган ўқувчиларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 68-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Камолот” ЁИҲ Тошкент ислом университети бошланғич ташкилоти фаоллари “Ёзни “Камолот” билан!” лойиҳасида иштирок этмоқдалар.


“Нуронийлар эъзозимизда”

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент ислом университети бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган ҳаракат аъзолари ва фаолларидан иборат “Нуронийлар эъзозимизда” номли патронаж ёшлар гуруҳлари ҳамда Тошкент ислом университети “Маънавият ва маърифат” бўлими томонидан 17 июль куни Шайхонтоҳур туманида  истиқомат қилувчи кексаларимиз Тохирова Сурайёхон, Мухиддинов Нурматжон,  Шаюсупов Шухратжон, Кашифхонова Жанонхон,  Абдузакирова Зиёдахон ая  ҳолларидан хабар олиб қайтдилар.

Тошкент ислом университетида 2014-2015 ўқув йили якунларига бағишланган "Битирув кечаси" бўлиб ўтди

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Бугун Тошкент ислом университетида «Битирув кечаси» бўлиб ўтди. Тантанатли руҳда ўтган мазкур байрам тадбирида  юқори мартабали меҳмонлар, Президент девони, Дин ишглари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари, университет маъмурияти, профессор-ўқитувчилар,  меҳнат фахрийлари, ота-оналар, тадқиқотчи, магистрант ва талабалар иштирок этдилар.